Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
2020-12-09 16:23:09 201
Бугун Қўштепа туманида “2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлашни янгича тизимини жорий этиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими, Миллий гвардия, “Ватанпарвар” ташкилоти, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман маънавият бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар ташаббуси билан ёшлар, корхона ва ташкилот ходимлари иштирокида ўтказилди.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши раиси Р.Мамажонова ҳам иштирок этди.
Шодлик маҳалласи ҳудудида бўлиб ўтган тадбирни туман ҳокими И.Новиков очиб берди.
Тадбирда дастлаб ёшларда ватанпарварлик туйғусини шакллантиришга қаратилган “Ватанпарвар” кўргазмаси ташкил этилди.
Шарқий харбий округ харбий хизматчилари ва харбий оркестрининг чиқишлари, улар томонидан ташкилланган харбий техникалар ва қуроллар кўргазмаси тадбир қатнашчиларида катта таассурот қолдирди.
"Соғлом ҳаёт сари 5 минг қадам" шиори остида ўтказилган оммавий юриш марафони Шодлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ўтказилиб, ушбу марафонда ёшу кексалар фаол иштирок этдилар.
Ҳудуддаги ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида 20-умумий ўрта таълим мактабида “Махсус меҳнат ярмаркаси” ташкил этилиб, ёшларни тадбиркорликка йўналтиришга қаратилган “Банк ва ёшлар” учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Унда сектор раҳбарлари, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари, Акциядорлик тижорат Халқ банки ва “Агробанк” акциядорлик тижорат банки Қўштепа тумани филиали раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этдилар. Ёшлар тадбиркорлик учун кредит олиш ва бандлик масаласида мурожаат қилишиб, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.
15-сонли мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган тадбирда туман ҳокими И.Новиков сўз олиб, жойларда бундай маънавий-маърифий тадбирларни давом эттириш орқали ёшларимизни маънавиятини юксалтириб боришга чақирди.
Шунингдек, Ёшлар театр студияси тадбир иштирокчиларига ўзларининг саҳна чиқишларини намойиш этдилар. Бундан ташқари 15-сонли мусиқа ва санъат мактаби ва туман маданият ходимлари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди. Шоира, “Ғунча” тўгараги аъзоси Фаридахон Юнусова ўзининг шеърларидан ўқиб эшиттирди.
Бугунги тадбир ниҳоясида ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида маҳалладаги уюшмаган ёшлар ўртасида ўзаро футбол спорт мусобақаси ҳам ўтказилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.