Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КОНСТИТУЦИЯ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2020-12-07 15:18:49    353

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунасидир. У ҳеч кимга қарам бўлмасдан, эркин ва озод, тинч ва осойишта, фаровон яшашнинг қонуний кафолати бўлиб келмоқда. Мустақил тараққиёт йилларида Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамияти, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Ушбу тантанали байрам бугун туманимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.

Конституциямизнинг 28 йиллик байрами муносабати билан бугун туман Марказий Маданият уйида “Конституция бахтимиз қомуси” мавзусидаги байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, корхона ва ташкилот, муассаса раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда ўқувчи ёшлар иштирок этдилар.

Байрам тадбирини туман ҳокими И.Новиков очиб, Давлатимиз конституцияси, мустақил ва суверен Ўзбекистон давлатининг ташкил топиши ва ривожланиши, унинг халқаро майдонда муносиб обрў-эътиборга эга бўлиши, юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида мустаҳкам пойдевор бўлиб келаётганлигини, мустақил давлатимиз Конституциясини яратишда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган қоидаларига қатъий амал қилинганлигини гапириб, байрам билан барчани табриклади.

       Тадбирда сўз олган туман прокурори, адлия маслаҳатчиси М.Шомуродов  Конституциямизнинг мазмун ва моҳияти ҳақида гапириб ўтди.

Байрам тадбири давомида Маданият бўлими ҳамда маданият марказлари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. Концерт дастурида маданият маркази қошида ташкил этилган “Кабутар” фольклор этнографик халқ жамоаси, хонандалар Ш.Тожибоев, С.Азимов, М.Рахмонов, Г.Юсупова, К.Фозилов, Х.Рахмонов ҳамда маданият марказида ташкил этилган “Мақом” ансамбли созандалари А.Аҳмаджонов, С.Рахматов, М.Орманов, А.Шералиев, Д.Рахимов, рақс устаси В.Мухаммадрахимова, 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг дуторчи қизлар жамоаси ҳамда 40-умумтаълим мактабиниг фаол ўқувчилари томонидан ижро этилган куй, қўшиқ, рақслар ва ватанни мадҳ этувчи шеърлар тадбирга янада кўтаринкилик улашди.

Байрам дастури давомида сектор раҳбарлари Конституциясимизнинг 28 йиллиги муносабати билан туманимизда истиқомат  қилувчи фронт орти   меҳнаткашлари А.Ибрагимов, К.Тошназарова, У.Исроилова, Т.Мамадалиев, Х.Қўшақова, Х.Тешабоева, Ф.Олимоваларга вилоят ҳокими Х.Бозоров томонидан йўллаган табрикнома ва совғаларни топширдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.