Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 49 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФОРУМ БАҲС ВА МУҲОКАМАЛАРГА, ТАКЛИФЛАРГА БОЙ БЎЛДИ

×

 2020-11-30 14:12:02    249

PDF юклаш
Чоп этиш


Хабарингиз бор, жорий йил 26-29 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоларининг Республика форуми бўлиб ўтди.

Ушбу форумда республикамизнинг турли ҳудудларидан сайланган Ёшлар парламенти аъзолари қаторида Қўштепа туманидан Элмуроджон Абдухамидов ҳам иштирок этиб қайтди ва сафар таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Узоқ  кутилган, Ёшлар  парламентининг Республика форуми бўлиб ўтди. Форум доирасида ялпи мажлис, турли семинар тренинглар, мунозаралар, қўмиталарнинг тегишли мавзу бўйича йиғилишлари ўтказилди. Уларда Ёшлар парламенти аъзоларининг таклиф ва тавсиялари ўрганилди.

Шунингдек, Ёшлар парламенти аъзоларининг фикр, таклиф ва мулоҳазаларига кенг ўрин берилди.

Форум баҳс ва муҳокамаларга, таклифларга бой бўлди. Қонунчилик палатаси депутатлари ва илм аҳли билан бўлган учрашувларда республикамизнинг ҳар бир ҳудудидаги муаммолар, ёшларга доир масалалар кўтарилди.

Форумда иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Акмал Саидов, Ёшлар ишлари агентлиги дирктори ўринбосари Фаррух Омонов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи раиси ўринбосари Музаффар Акрамов ҳамда Адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ректори Авазжон Мараҳимовлар сўз олиб, Ёшлар парламенти аъзоларини самимий қутладилар ҳамда бугунги ёшлар сиёсатидаги катта ўзгаришлар ҳақида маруза қилдилар. 

Бўлиб ўтган Ёшлар парламентининг ялпи мажлисида Ёшлар парламенти аъзоларининг шу кунгача бўлган фаолияти танқидий-таҳлилий кўриб чиқиш билан бошланди ҳамда мажлис давомида муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлган масалалар кўриб чиқилди.

Ёшларимиз кутилгандан ҳам фаол ва талабчан. Ёшларни бирлаштирувчи бу каби платформалар кўпайиши, биз, Ёшларнинг овози тингланишига замин яратилади.

Форумнинг асосий мақсади: Ёшлар парламенти аъзоларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, жамиятда ёшларни сиёсий фаол қатламга айлантириш ҳамда уларнинг сиёсий-ҳуқуқий билим ва кўникмаларини амалда бойитиш, қонунчилик ва қонун ижодкорлиги жараёнига ёшларни жалб қилиш ва қабул қилинаётган қонунларни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш орқали уларнинг парламент ҳаётига дахлдорлигини оширишдан иборат.

Форум давомида Ёшлар парламенти аъзоларига кўкрак нишонлари ҳам топширилди. Албатта бу кўкрак нишонларига эга бўлган ёшлар оддий ёшлар эмас. Улар ташаббускор, жамиятда бўлаётган ўзгаришларга бефарқ бўлмаган, уларга ўзининг муносабатларини эркин билдира оладиган изланувчан ёшлардир. Мен ҳам Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси сифатида ўзимга билдирилган ишончни оқлаш йўлида астойдил ҳаракат қиламан.

Элмуроджон Абдухамидов,

  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси.