Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КИТОБХОН ВА ИЖОДКОР ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ
2020-11-28 14:07:18 271
Республика маънавият ва маърифат маркази Қўштепа тумани бўлинмаси раҳбари Н.Отабеков ва 5-умумий ўрта таълим мактаби жамоасининг ташаббуси билан ўқувчиларнинг маънавиятини юксалтириш ҳамда ижодкорлигини, китобга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида тарғибот тадбири ўтказилди.
Мактаб кутубхонасида ўтказилган ушбу тадбирда жамоанинг ўқитувчилари ва кутубхоначилари, туман Ахборот кутубхона маркази ходимлари билан бирга мактабнинг 30 нафарга яқин ижодкор ўқувчилари иштирок этдилар.
Тадбир давомида Республика маънавият ва маърифат маркази Қўштепа тумани бўлинмаси раҳбари Н.Отабеков Ўзбекистон Руспубликаси Президенти томонидан таълим - тарбия ва илм-фан соҳаларини янада такомиллаштиришга қаратилган, шунингдек, ёшларни китобга бўлган қизиқишларини ошириш ва уларга қулай шаоит яратиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислохотларга тўхталиб ўтди.
Тадбирда сўз олган мураббийлар ушбу мактабда ижодкор ёш ўқувчилар кўплигини айтиб ўтдилар. Мактабнинг 8-“Б” синф ўқувчиси С.Носирова эса йиғилганларга ўзи ёзган “Оқибат” номли шеърини ўқиб берди.
Ижодкор ва китобхон ўқувчилар С.Носирова, М.Олимова, М.Ҳакимбековаларни китобга бўлган муҳаббатларини янада ошириш мақсадида Республика маънавият ва маърифат маркази Қўштепа тумани бўлинмаси раҳбари Н.Отабеков томонидан туман ҳокимининг совғалари топширилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.