Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2020-11-27 20:31:22    183

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш мақсадида Истиқбол маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Қабулда 7 нафар фуқаролар иштирок этишди ва улар томонидан билдирилган муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланган ҳолда тегишли ташкилот ва корхона раҳбарларига топшириқлар берилди.

Шунингдек, туман ҳокими 1-сектор штаби “Темир дафтар”га киритилган оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг хонадонларида бўлди. Ушбу оилаларга 7 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. 

И.Новиков сектор ҳудудида жойлашган "Қумтепа асл пласт" хусусий корхонаси ҳамда "Sirus inter plast" масъулияти чекланган жамиятлари фаолияти билан ҳам танишди. Тадбиркорларга фаолиятларини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. 

Туман ҳокими фермер хўжаликлари раҳбарларига 2021 йил ҳосили учун бошоқли дон экилган майдонларда олиб борилаётган агротехник тадбирлар ва экин майдонлари мелоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида пол олиш ҳамда шўр ювиш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди ва масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Сектор раҳбари “Техмашсервис” масъулияти чекланган жамиятида ҳам бўлиб,  жамият томонидан олиб борилаётган ишлар билан танишди. Қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун техникаларни йиғиш ҳамда таъмирлаш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.