Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЁШЛАРНИ ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШ – МУҲИМ МАСАЛА
2020-11-22 17:27:01 576
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февраль кунги “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги 140-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, туман ҳокимлиги, туман мудофа бўлими, Шарқий ҳарбий округи ҳамда 48982-сонли ҳарбий қисм ҳарбий қўмондонлиги ҳамкорлигида туман Маданият марказида ёшларни миллий ғоя ва Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалби ва онгига Ватан ҳимояси шарафли ва муқаддас бурч эканини чуқур сингдириш, қадимий тарихимиз ва маданиятимиз, жонажон Ватанимизнинг мустақиллиги ва равнақи йўлида фидокорона курашган миллий қаҳрамонларимиз билан фахрланиш, уларга муносиб бўлиш туйғусини шакллантириш, миллий армиямизнинг қудрати ва салоҳиятига бўлган ишончини кучайтириш мақсадида маданий тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда туман ҳокими И.Новиков “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш” мавзусидаги маърузаси билан иштирок этди.
Тадбир давомида ўзининг ҳарбий оркестри, қурол аслаҳалари ва транспорт воситалари билан муносиб қатнашганлиги учун 48982-сонли ҳарбий қисм ҳарбий қўмондонлигига туман ҳокимлигининг ташаккурномасини топширилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.