Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 149 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ" ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2020-11-21 20:30:46    198

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманида бўлиб ўтаётган “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари давомида концерт дастури, ғазалхонлик, турли кўнгилочар чиқишлар ташкил этилмоқда. Давлатими раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилаётган “Бешта муҳим ташаббус” мазмун-моҳияти ва аҳамиятини, бугунги кундаги янгиликлар, ўзгаришларни халқимизга етказиш, уларни кайфиятини кўтариш мақсадида ўтказилаётган мазкур тадбирлар бутун туманимизни қамраб олмоқда.

“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” мавзусида маҳаллалар аҳолиси ва ёшлар учун ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирлар бугун Оқтепа, Қайрағоч, Ватан, Бўстон, Хўжақишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирларда туман ҳокими И.Новиков ҳам иштирок этди.

Мазкур тадбирларда туман ҳокими ўринбосари А.Юсупов, туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Мўминова ва Фарғона Политехника институтининг ўқитувчилари ҳам иштирок этдилар.

Н.Отабеков,

Маънавият ва марифат маркази туман кенгаши раҳбари.