Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
РАСМИЙ МУНОСАБАТ
2020-11-21 11:33:08 211
Ижтимоий тармоқларда жорий йил 19 ноябр куни “Қўштепа тумани Пахтакор МФЙда яна чироқ ўча бошлади. Интернет ва телефон антенналари ҳам ишламай қоляти. Электр корхонаси раҳбарлари эски даврни қўмсаб қолган кўринади” сарлавҳаси остида чоп этилган мақола юзасидан Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади.
Қўштепа туманидаги Пахтакор, Лойсон, Гаримдон, Шахартепа, Шомирза, Деҳқонобод, Янгиариқ, Солижонобод, Лангар, Шодлик, Қоракалтак маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи Л.Очисная 110 кВ узатмаси УОН (юкламани автоматик чеклаш қурилмаси) тизимига уланган бўлиб, узатмада юклама белгиланган меъёрдан ортиши билан автоматик тарзда системадан ўчади. Ҳаво ҳароратининг кескин совуши натижасида электр энергиясига бўлган эҳтиёж бир неча баробар ортиб кетмокда. Истеъмолчилар электр энергиясидан иситиш мақсадларида фойдаланаётганликлари туфайли узатмаларда юклама миқдори ортиб, натижада юкламани автоматик чеклаш қурилмаси ишлашига ва электр таъминотида узилишларга олиб келмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.