Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ “ЯНГИ ДЎКОН” МАҲАЛЛАСИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ
2020-11-20 14:11:24 211
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков “Янги дўкон” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди.
Қабулда туман Халқ қабулхонаси мудири Р.Абдуллаев, туман ҳокимлиги масъул раҳбарлари, тумандаги ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла мутасаддилари ҳамда маҳалла фуқаролари иштирок этишди.
Қабул жараёнида маҳалла ҳудудида яшовчи 10 нафар фуқоралар электр ва тоза ичимлик суви таъминоти, йўлларни таъмирлаш каби мурожаатлар билан қатнашдилар.
Ҳудуддаги Сардоба кўчасида яшовчи фуқаро С.Сохибованинг суюлтирилган газ балон таъминоти бўйича билдирган мурожаати шу жойнинг ўзида ижобий ечимини топди.
Бошқа барча мурожаатларни ҳам муддатидан кечиктирмай ўрганиб чиқиш ва натижаси бўйича муаллифларга маълум қилиш юзасидан мутасадди корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарларига туман ҳокими томонидан тегишли топшириқлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.