Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ" ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2020-11-19 20:31:13    255

PDF юклаш
Чоп этиш


“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” мавзусида маҳаллалар аҳолиси ва ёшлар учун ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирлар Қўштепа туманида давом этмоқда. Ушбу тадбир бугун Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 33-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди.

Хабарингиз бор, ушбу тадбирлар туманда ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган 5 та муҳим ташаббусни ҳаётга самарали татбиқ этиш, ушбу ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказиш мақсадида “маҳаллабай” ташкил этиш, аҳоли кайфиятини кўтариш мақсадида ўтказилмоқда.

Бугунги ўтказилган тадбирда туман ҳокими И.Новиков ҳам иштирок этди.

Шунингдек, тадбирда Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари, маҳалладаги аҳоли ва ёшлар иштирок этдилар.

Тадбир давомида 33-мактабнинг истеъдодли ўқувчилари томонидан ижро этилган қўшиқлар, рақслар ва ватанимизни мадҳ этувчи шеърлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.

Шунингдек тадбирда маҳаллада ўтказилган "Ибратли оила", "Энг намунали томорқачи", "Энг китобхон оила" танловлари ғолиблари ва фаол кўчабошиларга туман ҳокими томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. 

Тарғибот тадбири давомида болажонлар ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди. Туман ҳокими мактаб ўқувчиларини спорт соҳасида эришган ютуқлари билан танишар экан, спортни ривожлантириш учун мактабни 100 миллион сўмлик спорт анжомлари билан таъминланишини айтиб ўтди.

Шунингдек, ушбу тадбирлар туманимиздаги Солижонобод, Қоракалтак, Қорақушчи маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам бўлиб ўтди. Мазкур тадбирларда Фарғона Политехника институти ўқитувчилари А.Мирзаев, А.Умурзақов, И.Рахимовлар иштирок этишиб, юртимизда бўлаётган ижтимоий-иқтисодий ислохотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисидааги ўз маърузалари билан қатнашдилар. Шунингдек, бўлиб ўтган тадбирларда туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Б. Мўминова, туман бош имом хатиби А.Ахмадалиевлар ҳам иштирок этдилар.

Н.Отабеков,

Маънавият ва марифат маркази туман кенгаши раҳбари.