Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2020-11-19 20:21:02    237

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган туман “Деҳқон бозори” МЧЖда бўлиб, бозорда ташкил этилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ва бозор ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Аҳолига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарини асоссиз ошириш ҳолатларини олдини олиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, туман ҳокими 1-сектор ҳудудидаги 33-умумтаълим мактабида Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси иштирокида “Янги Ўзбекистон янгича дунё қараш” шиори остида ўтказилган тарғибот тадбирларида иштирок этиб, Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат ҳамда юртимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари юзасидан кенг жамоатчиликка маъруза қилди.

Туман ҳокими И.Новиков туман Халқ таълими бўлимига қарашли 1 ва 2-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабларида бўлиб куз-қишга тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишди. Қолаверса, 12, 13, 15, 49 ва 50-умумтаълим мактабларини табиий газ тармоғига улаш юзасидан олиб борилаётган иш жараёни билан ҳам ўрганди. Таълим муассасаларида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича масъул ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

Бундан ташқари туман ҳокими туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 18-сонли мактабгача таълим ташкилотида ҳам бўлиб, ушбу муассасада табиий газ тармоғига улаш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишди. Туман ҳокими томонидан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича масъул ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.

Қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида экин майдонларини мелоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида пол олиш ҳамда шўр ювиш бўйича ўтказилган семинарда туман ҳокими иштирок этди. Фермер хўжаликлари раҳбарларига 2021 йил ҳосили учун бошоқли дон экилган майдонларда олиб борилаётган агротехник тадбирларни тизимли ташкил этиш, экин майдонларини мелоратив ҳолатини яхшилаш мақсадида пол олиш, шўр ювиш ҳамда кузги шудгорлаш ишларини сифатли амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Туман ҳокими “Техмашсервис” масъулияти чекланган жамиятида ҳам бўлди.  “Техмашсервис” масъулияти чекланган жамиятида  олиб борилаётган ишлар билан танишиб, қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун техникаларни йиғиш ҳамда таъмирлаш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.