Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
“ВАТАНИМИЗ БАЙРОҒИ - ФАХРИМИЗ, ҒУРУРИМИЗ”
2020-11-18 16:32:00 418
Жорий йилда давлатимиз суверенитетининг рамзларидан бири-мустақил Ўзбекистон Республикасининг “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлигига 29 йил тўлди. Байроғимиз давлатимизнинг рамзи ҳисобланиб, у ер юзида Ўзбекистон давлати борлигини англатади. Ушбу сана муносабати билан Қўштепа туманида ҳам “Ватанимиз байроғи-фахримиз, ғуруримиз” шиори остида маданий тадбирлар ташкил этилди.
Хусусан, туман ҳокимлиги, Ички ишлар бўлими, туман прокуратураси, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, Халқ таълими, Мактабгача таълим бўлимлари, маданият бўлими, Ахборот кутубхона маркази, Маънавият ва маърифат маркази
туман бўлинмаси, Ёшлар агентилиги туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги кенг нишонланди. Ушбу тадбир Марказий маданият уйи ҳамда Ёшлар агентлиги туман бўлими биноси олдида ўтказилди.
Тадбирни туман ҳокими И.Новиков очиб, “Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи тўғрисида”ги қонун 1991 йил 18 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган 7 сессиясида қабул қилинганлиги, Давлат байроғи ва унинг рамзи бугунги Ўзбекистон сарҳадларида қадимда мавжуд бўлган далатлар билан тарихан боғлиқлигини билдиришини ҳамда республиканинг миллий-маданий анъаналарини ўзида мужассамлаштиришини такидлаб, Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллиги байрами билан барчани муборакбод этди.
Байрам тадбири давомида туман маданият маркази ходимлари, 11-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари, 15-сонли Болалар мусиқа мактаби ўқувчилари ҳамда 36, 10, 26, 4-мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари томонидан Она Ватанимизни мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар ижро этилди. Мазкур тадбирлар ўқувчилар ўртасида давлатимиз байроғига нисбатан ҳурмат, ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш мақсадида амалга оширилди.
Н.Отабеков,
Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари.