Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОЛТИНЧИ ЧАҚИРИҚ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎШТЕПА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ЙИГИРМА ЕТТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
2020-11-18 14:59:39 197
Жорий йилнинг 18 ноябрида Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишига туман ҳокими Илёсбек Новиков раислик қилди.
Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари, профилактика инспекторлари ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Депутатлар 30-Гаримдон сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Толибжон Хасановни сессия котиблигига сайладилар.
Сессиянинг кун тартибига:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 20 август куни бўлиб ўтган видеселектор йиғилишида ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласи бўйича белгилаб берилган вазифалар “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан сектор раҳбарлари (ҳоким, прокурор, ИИБ бошлиғи, ДСИ бошлиғи)нинг ҳисоботи тўғрисида.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 16 октябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимининг ҳисоботи тўғрисида.
3. Ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш борасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман Ички ишлар бўлими бошлиғи С.Абдуллаевнинг ҳисоботи тўғрисида.
4. Қўштепа тумани ҳокимининг 2020 йил 16 ноябрь кунги Акбаров Ойбек Махмудовични Қўштепа тумани ҳокимининг ўринбосари – туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи этиб тайинлаш тўғрисидаги 549-сонли қарорини тасдиқлаш ҳақида.
5. Ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг танлов натижалари йиғилиш баёнларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар киритилди.
Кун тартибидаги 1-масала Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 20 август куни бўлиб ўтган видеселектор йиғилишида ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласи бўйича белгилаб берилган вазифалар ҳамда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан дастлаб 1-сектор раҳбари И.Новиковнинг ахбороти тингланди.
Туман ҳокимининг ахборотидан сўнг, ушбу масала юзасидан туман прокурори, 2-сектор раҳбари М.Шомуродов, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари С.Абдуллаев, туман ДСИ бошлиғи, 4-сектор раҳбари З.Мирзаевлар ҳам ахборот беришди.
Шунингдек, кун тартибидаги 2-масала Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йилнинг 16 октябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокими И.Новиков ахборот берди.
Кун тартибидаги 3-масала Ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш борасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман Ички ишлар бўлими бошлиғи С.Абдуллаевнинг ҳисоботи тингланди.
Сессия давомида кун тартибига 4-масала тарзида киритилган туман ҳокимининг 2020 йил 16 ноябрь кунги Акбаров Ойбек Махмудовични Қўштепа тумани ҳокимининг ўринбосари – туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи этиб тайинлаш тўғрисидаги 549-сонли қарорини тасдиқлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Сессия кун тартибига киритилган барча масалалар кўриб чиқилиб, муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.