Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 122 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2020-11-17 16:48:41    169

PDF юклаш
Чоп этиш


“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” мавзусида маҳаллалар аҳолиси ва ёшлар учун ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирлар Қўштепа туманида давом этмоқда. Ушбу тадбир бугун Янгидўкон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 15-умумий ўрта таълим мактабида ўтказилди.

Тарғибот тадбири олдидан Президентимизнинг 5 та ташаббуслари доирасида кўргазмали намойишлар ташкил этилди. Чинакам байрамона ва жўшқинлик руҳида ташкил этилган тадбир концерт дастури ва шеърхонликка уланиб кетди.

Ушбу тадбирда туман ҳокими И.Новиков ҳам иштирок этди.

Шунингдек, Фарғона политехника институти тарих кафедраси катта ўқитувчиси И.Рахмонов, Янги дўкон маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари, маҳалла фаоллари билан биргаликда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, хотин-қизлар вакиллари, тадбиркорлар ва нуронийлар, спортчи ёшлар ҳам қатнашдилар.

Тадбир давомида хонанда С.Азимов, ёш аскиячи О.Рашидов ва 15-мактабнинг истеъдодли ўқувчилари томонидан ижро этилган қўшиқлар ва ватанимизни мадҳ этувчи шеърлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.

Тадбирда маҳалланинг бир гуруҳ фаолларига туман ҳокими томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. 

Тарғибот тадбири давомида болажонлар ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди ва ҳунармандлар, тадбиркорлар томонидан ярмакалар ташкил этилди.

Н.Отабеков,

Маънавият ва марифат маркази туман кенгаши раҳбари.