Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
2020-11-17 14:13:35 227
Бугун Қўштепа тумани ҳокими И.Новиковнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказилди. Туман ҳокими томонидан фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, банк, бандлик, тадбиркорлик, кадастр ва электр таъминоти билан боғлиқ ва шу каби бошқа масалаларга оид 30 дан зиёд мурожаатлар кўриб чиқилди.
Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, айрим мурожаатчиларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.