Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
#ТИББИЁТ
2020-11-17 12:56:49 230
КАСАБА УЮШМА ҚЎМИТАСИНИНГ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ
Қўштепа тумани тиббиёт бирлашмаси маъмуриятида касаба уюшма қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди. Ушбу йиғилиш жорий йилнинг 11 ноябрь куни ўтказилган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VIII Қурултойини барча бошланғич гуруҳларга етказиш мақсадида ўтказилди.
Ушбу йиғилишни тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси Камолиддин Юнусов олиб бориб, йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг саккизинчи қурултойи иштирокчиларига табриги”ни ўқиб эшиттирди.
Муҳтарам Президентимизнинг табриклари йиғилиш иштирокчиларига кўтаринки кайфият бахш этди. Йиғилиш иштирокчилари касаба уюшмалари томонидан олиб борилаётган ижобий ишлардан мамнун бўлиб, ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар. Айниқса, Президентимизнинг қурултой қатнашчиларига республикамизда 11 ноябрь санасини “Касаба уюшмалари куни” деб белгилашни таклиф қилганликлари катта ҳурсандчилик билан қабул қилинди.
Йиғилиш иштирокчилари Қурултой делегатларининг мурожаатида айтиб ўтилганидек, Янги Ўзбекистонимизнинг асосчиси ва Йўлбошчиси муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев бошлаган ислоҳотлар ва миллатпарвар ғояларини амалга оширишда камарбаста бўлишда, Президент атрофида жипслашиб, ўз ғайратлари, шижоат ва ватанпарварликлари билан Йўлбошчимизнинг йўлини янада чароғон этишда фидокорона меҳнат қилишларини яна бир карра таъкидлаб ўтдилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.