Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 109 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ" ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2020-11-16 21:03:56    169

PDF юклаш
Чоп этиш


“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” мавзусида маҳаллалар аҳолиси ва ёшлар учун ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирлар Қўштепа туманида давом этмоқда. Ушбу тадбир бугун Намуна маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 35-умумий ўрта таълим мактабининг мажлислар залида бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирлар туманда ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган 5 та муҳим ташаббусни ҳаётга самарали татбиқ этиш, ушбу ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказиш мақсадида “маҳаллабай” ташкил этиш, аҳоли кайфиятини кўтариш мақсадида ўтказилмоқда.

Бугунги тадбирда туман ҳокими И.Новиков иштирок этди.

Шунингдек, Фарғона политехника институти тарих кафедраси катта ўқитувчиси И.Рахмонов, Намуна маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари, маҳалладаги аҳоли ва ёшлар иштирок этдилар.

Тадбир давомида хонанда К.Фозилов, ёш аскиячи О.Рашидов ва 35-мактабнинг истеъдодли ўқувчилари томонидан ижро этилган қўшиқлар ва ватанимизни мадҳ этувчи шеърлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.

Тадбирда мактабнинг ёш спортчилари, кикбоксинг тури бўйича ўтказилган мусобақаларда вилоятимизда фахрли 1-2-3-ўринни эгаллаган М.Ражабов, И.Олимов, М.Иброхимов, шахмат бўйича вилоятда ўтказилган мусобақада фахрли 3-ўринни эгаллаган А.Сойипов, инглиз тили бўйича  IELTS сертификати олган Г.Ёқубоваларга туман ҳокими томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди. 

Тарғибот тадбири давомида болажонлар ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди ва ҳунармандлар, тадбиркорлар томонидан ярмакалар ташкил этилди.

Шунингдек, ушбу тадбирлар Янгиариқ, Хумдон, Шомирза маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳам бўлиб ўтмоқда.

Н.Отабеков,

Маънавият ва марифат маркази туман кенгаши раҳбари.