Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 116 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

#ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ

×

 2020-11-16 20:29:07    185

PDF юклаш
Чоп этиш


Қўштепа туманидаги “Хумдон” ва “Шомирза” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи юртдошларимиз учун ҳам “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси остида маданий - маърифий тарғибот тадбири ташкил қилинди.


Тарғибот тадбирида туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Мўминова, ФарПИ катта ўқитувчиси И.Бурхонов, иқтидорли ва ташаббускор ёшлар, спортчилар иштирок этишди. Шунингдек, маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари билан биргаликда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, хотин-қизлар вакиллари, тадбиркорлар ва нуронийлар ҳам қатнашдилар.  

   

Бўлиб ўтган тарғибот тадбирлари олдидан Президентимизнинг 5 та ташаббуслари доирасида кўргазмали намойишлар бўлиб ўтди. Чинакам байрамона ва жўшқинлик руҳида ташкил этилган тадбир давомида концерт дастури, шеърхонликлар ташкил этилди. Бу эса барчани мароқли дам олишига ва рақсга чорлади. Хукуматимиз раҳбари Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилаётган “Бешта муҳим ташаббус” мазмун-моҳияти ва аҳамиятини, бугунги кундаги янгиликлар, ўзгаришларни халқимизга етказиш, уларни кайфиятини кўтариш мақсадида ташкил этилган “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари туманимизнинг ҳар бир маҳаллаларида ўтказилади.


Н.Отабеков,

Маънавият ва марифат маркази туман кенгаши раҳбари.