Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 110 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА

×

 2020-11-16 17:29:28    175

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман ҳокими И.Новиков 1-сектор ҳудудидаги 35-умумтаълим мактабида Намуна маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси иштирокидаги “Янги Ўзбекистон янгича дунё қараш” шиори остида ўтказилган тарғибот тадбирида иштирок этиб, Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган одилона сиёсат ҳамда юртимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари юзасидан кенг жамоатчиликка маъруза қилди. Шунингдек, тадбир давомида мактабнинг ёш спортчилари, кикбоксинг тури бўйича ўтказилган мусобақаларда вилоятимизда фахрли 1-2-3-ўринни эгаллаган М.Ражабов, И.Олимов, М.Иброхимов, шахмат бўйича вилоятда ўтказилган мусобақада фахрли 3-ўринни эгаллаган А.Сойипов, инглиз тили бўйича  IELTS сертификати олган Г.Ёқубоваларга туман ҳокими томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Туман ҳокими 1-сектор штабида бўлиб, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олиш юзасидан сектор ҳудудида олиб борилаётган хатлов жараёнларини ўрганиб, ушбу жараённи белгиланган муддатда якунлаш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берди.

Аҳолини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида туман “Деҳқон бозори” МЧЖ ҳамда Қумтепа, Янги дўкон ва Йўлдошобод маҳалла фуқаролар йиғинларида кичик “Эко бозор”лар ташкил этиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишган туман ҳокими томонидан белгиланган муддатда “Эко бозор”лар ташкил этиш бўйича масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, 1-сектор штаби “Темир дафтари”га киритилган оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ харакати туман бўлимидаги озиқ-овқат маҳсулотлари заҳираси ўрганилди ва ҳафтанинг чорашанба ва пайшанба кунлари “темир дафтар”га киритилган оилаларга етказиб бериш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.    

Қолаверса, фермер хўжаликлари раҳбарлари билан жойларда йиғилишлар ўтказилиб, 2021 йил ҳосили учун бошоқли дон экилган майдонларда олиб борилаётган агротехник тадбирларни тизимли ташкил этиш, пахта топшириш режасини бажармаган фермер хўжаликлари томонидан қисқа муддатларда белгиланган режани бажариш ҳамда кузги шудгорлаш ишларини сифатли амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Туман ҳокими “Техмашсервис” масъулияти чекланган жамиятида ҳам бўлиб, қишлоқ хўжалиги техникаларини таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун техникаларни йиғиш ҳамда таъмирлаш ишларини тизимли ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.