Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ЎРИНБОСАРИ – ТУМАН ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ САВДО БЎЛИМИ БОШЛИҒИ ТАЙИНЛАНДИ
2020-11-16 17:08:25 241
2020 йил 16 ноябр кунидан Акбаров Ойбек Махмудович Қўштепа тумани ҳокимининг ўринбосари – туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.
Ойбек Акбаров 1973 йили Қирғизистон Республикасида туғилган. Тошкент давлат университетини ҳамда Ўзбекистон Республикаси банк-молия академиясини битирган.
Меҳнат фаолиятини 1995 йили “Ўзтадбиркорбанк” Фарғона вилоят бошқармасида 1-тоифали мутахассис лавозимида бошлаган. Меҳнат фаолияти давомида “Ўзтадбиркорбанк” Фарғона вилоят бошқармаси Информатика бўлими бошлиғи, “Ўзтадбиркорбанк” Қувасой филиали бошқарувчиси, “Турон банк” Фарғона вилоят филиали бошқарувчи ўринбосари, “Турон банк” Фарғона вилоят филиали кредитлаш ва иқтисодий таҳлил бўлими бошлиғи, “КВАРЦ” АЖ чет эллик мижозлар билан ишлаш ва экспорт бўлими бошлиғи, “FREEDOM FINANCE” МЧЖ Фарғона филиали директори, Фарғона тумани Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи ўринбосари, Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасининг Хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўлими бошлиғи, 2020 йилдан мазкур вазифага тайинлангунга қадар Фарғона вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси Қишлоқ хўжалиги бўйича инвестиция лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширилишини мониторинги бўлими бошлиғи бўлган. Оилали, турмуш ўртоғи – Фарғона саноат касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси, икки нафар фарзанди бор.