Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ "ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДА"ГИ ҚОНУН ЭСКИСИДАН НИМАСИ БИЛАН ФАРҚ ҚИЛАДИ?

×

 2020-11-16 16:41:21    252

PDF юклаш
Чоп этиш


Таълим тизимидаги ижобий ўзгаришлар, ўз навбатида, соҳанинг ҳуқуқий асослари такомиллаштирилишини талаб этади. Амалдаги “Таълим тўғрисида”ги Қонун 1997 йилда қабул қилинган бўлиб, таълим сифатини таъминлашга қўйилаётган бугунги талабларга жавоб бермайди дея айта оламиз. Ўшбу қонуннинг қабул қилинганига 22 йил тўлибди. Табиийки, қонун нормалари бугунги шиддатли ислоҳотларга жавоб беролмай қолгани боис, давлатимиз раҳбари томонидан ушбу қонунни янги таҳрирда тайёрлаш ва қабул қилиш лозимлиги таъкидланди.

Президентимиз таклифлари асосида, янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тайёрланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилди. Лойиҳа сўнгги икки ярим йил ичида таълим соҳасидаги ижобий ўзгаришларни қамраб олишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Унда таълим соҳасида кўп қўлланиладиган “таълим ташкилоти”, “давлат аккредитацияси”, “таълим кампуси”, “икки томонлама диплом (“Double diploma”)” каби асосий  тушунчаларга изоҳ берилмоқда.

“Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг янги таҳририда таълим муассасаси ходимлари, таълим олувчилар ва ота-оналарнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, таълим жараёни қатнашчиларининг ижтимоий ҳимояси, таълим жараёнида меҳнат қилаётган минглаб мутахассисларнинг, миллионлаб ота-оналарнинг ҳуқуқий мақомига, уларнинг ижтимоий муҳофазасига доир жиҳатларга, айни вақтда мажбуриятларига ойдинлик киритилмоқда.

Шу билан биргаликда, қонун билан таълимнинг нодавлат шаклини ривожлантиришга, жамиятимизда интелектуал мулк салоҳиятидан самарали фойдаланиш, илм-маърифатга доир иш жойлари кенгайишига имконият берилмоқда.

Эътиборли жихати шуки, янги таҳрирдаги қонун кўплаб ҳамюртларимизнинг олий таълим, хорижда олинган таълим бўйича дипломларни тан олиш, таълим олувчилар учун вақтинча яшаш жойларини кафолатлаш, масофавий таълим, оилавий таълим, инклюзив таълим сингари ўз саволларига ечим топишга қийналаётган масалаларга ҳуқуқий ойдинлик киритилгани билан аҳамиятли.

1997 йилда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Қонундан фарқли ўлароқ янги таҳрирдаги қонунда 11 йиллик умумий ўрта таълимнинг жорий этилиши, касб-ҳунар коллежларининг ислоҳ қилиниши натижасида узлуксиз таълим турларидаги ўзгаришлар, оиладаги таълим ва мустақил равишда таълим олиш, таълим жараёни қатнашчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш билан бир қаторда, таълим олувчилар ва ота-оналарнинг (қонуний вакилларнинг) ҳуқуқлари, мажбуриятлари ҳамда жавобгарлигини белгилашга оид нормалар киритилган.

Яна бир эътибор қаратиш зарур бўлган жихати, қонун билан таълим ташкилотларининг ҳуқуқий мақоми, уларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатишга оид янги нормалар билан тўлдирилган.

Янги таҳрирдаги “Таълим тўғрисида”ги Қонунда таълим олишнинг қуйидаги шакллари белгиланди:

·      ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олиш (кундузги);

·      катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш;

·      мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида кадрлар тайёрлаш;

·      экстернат тартибида таълим олиш.

·      Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотларининг синфларида таълим олувчилар сони 35 нафардан ошмаслиги белгиланмоқда;

·      Бакалавриат йўналишида таълим олиш давомийлиги камида 3 йил, магистратурада эса камида 1 йил этиб белгиланмоқда;

·      Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг таълим сифати ва даражасига, шунингдек педагог ходимларнинг касб фаолиятига бўлган давлат талабларига риоя этилишига доир ваколатлари бекор қилинмоқда;

·      Таълим ташкилотларида сиёсий партияларнинг ташкилий тузилмаларини ташкил этиш тақиқланмоқда.

Зиёдбек Ҳалимжонов,

Қўштепа туман адлия бўлими етакчи

маслаҳатчиси .