Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 127 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ТАДБИРЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2020-11-14 18:42:26    178

PDF юклаш
Чоп этиш


Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” мавзусида маҳаллалар аҳолиси ва ёшлар учун ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирлар Қўштепа туманида давом этмоқда. Ушбу тадбир бугун Қизилариқ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 1-умумий ўрта таълим мактабида, Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 17-умумий ўрта таълим мактабида, Эшонгузар  маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 49-умумий ўрта таълим мактабида ҳамда Дехқонобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 45-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирларда туман ҳокими И.Новиков, туман пркурори М.Шомуродов, туман ИИБ бошлиғи С.Абдуллаев, туман ДСИ бошлиғи З.Мирзаевлар иштирок этдилар.

Шунингдек, туман ҳокими ўринбосарлари А.Юсупов, туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Мўминова, Маданият бўлими мудири А.Юлдашев, Фарғона политехника институти тарих кафедраси катта ўқитувчиси Ғ.Абдурахмонов, профессор ўқитувчилардан А.Мирзаев, И.Рахмонов, Қ.Эргашев, таниқли этрада хонандаси Шохрухмирзолар иштирок этдилар.

Ушбу тадбирлар туманда ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган 5 та муҳим ташаббусни ҳаётга самарали татбиқ этиш, ушбу ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказиш мақсадида “маҳаллабай” ташкил этиш, аҳоли кайфиятини кўтариш мақсадида ўтказилмоқда. Тадбирларда эса маҳаллалардаги аҳоли ва ёшлар иштирок этмоқдалар.

 Бугунги тадбирлар давомида 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастурлари намойиш этилди. Хонандалар Ш.Мавлянов, М.Қосимов, Ш.Тожибоев, С.Азимов, Р.Узақов, К.Фозилов, Д.Саидмуродов, И.Мадрахимов, Г.Юсупова, “Тарона” ҳамда “Зарб” доирачилар тўгараги аъзолари, ёш аскиячи О.Рашидов ҳамда 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ва 1, 17, 49,45-мактабларининг истеъдодли ўқувчилари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, рақс ва шеърлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.

Бундан ташқари, 5 ташаббус доирасида ташкил этилган мусиқа, спорт  тўгараги аъзоларининг чиқишлари ҳам иштирокчиларга бирдек манзур бўлди. Тарғибот тадбири давомида ҳунармандлар, тадбиркорлар томонидан ярмакалар ташкил этилди.

Н.Отабеков,

Маънавият ва марифат маркази туман кенгаши раҳбари.