Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАТИЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ

×

 2020-11-14 14:32:49    197

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 5 ноябрь куни ижтимоий тармоқлар орқали Қўштепа тумани Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг танқидий мурожаатлари “#Тезкор” сарлавҳаси остида тарқатилди. Ушбу видео тасвирга шундай изоҳ берилган: “Farg'ona viloyati Qo'shtepa tumani NURAFSHON MFYda bo'lib o'tgan majlisda aholining oqva gaz umuman yo'qligidan norozilik xolatlari.

Bizda ham bo'ladimi o'zi dep janjal qilishmoqda...!”

Қўштепа тумани Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳолининг табиий газ таъминоти билан боғлиқ мурожаатлари юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

2020 йил 6 ноябр куни Қўштепа туман ҳокими И.Новиков раислигида Халқ қабулхонаси туман бўлими мудири Р.Абдуллаев ва ташкилот раҳбарлари иштирокида ушбу муаммо юзасидан Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида Қўштепа тумангаз бўлими бошлиғи, 2015 йилгача Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли хонадонлари Марғилон шаҳаргаз бўлими томонидан табиий газ билан таъминлаб келинганлиги ва кейинчалик табиий газ таъминотида танқислик юзага келганлиги ҳисобига табиий газ таъминоти қониқарсиз ҳудуд деб топилганлигини таъкидлади. Шунингдек, туман ҳокимининг қарорига асосан маҳаллада йиғилиш баёнлари қилиниб, огоҳлантириш хати берилиб, табиий газ таъминоти тўхтатилгани ва табиий газ ресурси чегараланганлиги ва ҳозирги кунда Нурафшон МФЙ ҳудудидаги 640 дан зиёд аҳоли хонадонлари Марғилон шаҳаргаз бўлими томонидан белгиланган жадвал асосида суюлтирилган газ билан бир маромда таъминлаб келинаётганлигини яна бир бор аҳолига етказди.

Яна шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, жорий йил 4-7 ноябрь кунлари навбатдаги жадвалга асосан Нурафшон МФЙ да яшовчи аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ етказиб берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.