Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ТИЛ МАДАНИЯТИ” МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2020-11-13 17:54:24    259

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун халқ таълими бўлими тасарруфидаги 11-умумтаълим мактабида вилоят ҳокимининг давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Тонготарова иштирокида “Тил маданияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Ушбу тадбирда тумандаги умумтаълим мактабларининг она тили ва адабиёти ўқитувчилари, ташқи реклама фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари қатнашдилар.

Шунингдек, давра суҳбатида Қўштепа тумани “Мўйи Муборак” жомъе масжиди имом хатиби Т.Эрбўтаев ҳам қатнашиб, ўзбек тилини тарихий манбалардаги мавқеи, она тилини муқаддас Ислом динимизда белгиланган аҳкомлари юзасидан маъруза қилди.

Тадбирда Фарғона шаҳар ҳоимининг давлат тили  масалалари бўийча маслаҳатчиси Ф.Мамажонов бугунги кунда  ташқи реклама бозоридаги тартибсизликлар, ёзувлардаги хатоликлар юзасидан гапириб ўтди. Умумтаълим мактабларнинг она тили фани ўқитувчилари И.Ризаева, М.Амирчаева, ҳамда Н.Бакиржоновлар давра суҳбатида фаол иштирок этиб, тил соҳасида қилиниши керак бўлган ва олдимизда турган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтдилар. Тадбир сўнгида иштирокчилар ўсиб келаётган ўғил-қизларимизга  ўз она тили билан фаҳрланиш туйғусини сингдириш, тилни бузмасдан соф сўзлай олиш ва ўзбек тилини мукаммал ўргатиш мактабларнинг она тили фани ўқитувчиларининг  биринчи навбатдаги вазифаси эканлигини яна бир бор ҳис этдилар.

Ўтказилган давра суҳбати баҳс-мунозараларга бой бўлди.

У.Холматов,

туман ҳокимининг маслаҳатчиси.