Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ" ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
2020-11-13 17:26:47 192
“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” мавзусида маҳаллалар аҳолиси ва ёшлар учун ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирлар Қўштепа туманида давом этмоқда. Ушбу тадбир бугун Шодлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида, Шакар маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 21-мактабгача таълим муассасасида, Қувурбоши маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Омад” тўйхонасида, Ғиштмон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 14-мактабнинг мажлислар залида бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирларда туман ҳокими И.Новиков, туман пркурори М.Шомуродов, туман ИИБ бошлиғи С.Абдуллаевлар иштирок этдилар.
Шунингдек, туман ҳокими ўринбосарлари А.Юсупов, Б.Мўминова, Маданият бўлими мудири А.Юлдашев, Фарғона политехника институти тарих кафедраси катта ўқитувчиси Ғ.Абдурахмонов, Ўзбек тиллари кафедраси катта ўқитувчиси Ф.Турсунова, Профессор ўқитувчилардан А.Мирзаев, И.Рахмонов, У.Тожибоев, А.Акбаровлар ҳам иштирок этдилар.
Тадбир давомида хонандалар Ш.Мавлянов, М.Қосимов, Ш.Тожибоев, С.Азимов, Р.Узақов, К.Фозилов, Д.Саидмуродов, И.Мадрахимов, Г.Юсупова, “Тарона” ҳамда “Зарб” доирачилар гуруҳи аъзолари, ёш аскиячи О.Рашидов, 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ва 14-мактабнинг истеъдодли ўқувчилари томонидан ижро этилган қўшиқлар ва рақслар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.
Бундан ташқари 5 ташаббус доирасида ташкил этилган мусиқа тўгараги аъзоларининг чиқиши ҳамда 21-мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари томонидан тайёрланган шеър ва рақслар йиғилган иштирокчиларга бирдек манзур бўлди. Тарғибот тадбири давомида болажонлар ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди ва ҳунармандлар, тадбиркорлар томонидан ярмакалар ташкил этилди.
Н.Отабеков,
Маънавият ва марифат маркази туман кенгаши раҳбари.