Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИДА ЯШАШ ТУРМУШ ТАРЗИ ЯХШИЛАНГАН 502 ТА ОИЛА “ТЕМИР ДАФТАР”ДАН ЧИҚАРИЛДИ
2020-11-13 14:46:17 208
Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг йигирма олтинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишига туман ҳокими Илёсбек Новиков раислик қилди.
Депутатлар 21-Қоракалтак сайлов округидан сайланган туман Кенгаши депутати Фазлиддин Маманазаровни сессия котиблигига сайладилар.
Сессияда туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этишди.
Сессия кун тартибига:
1. Пандемия даврида доимий даромад манбаасини йўқотган, кам таъминланган, камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш натижасида секторлар ҳудудидаги ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити яхшиланган оилаларни эҳтиёжманд оилалар рўйхати
(“темир дафтар”)дан чиқариш бўйича сектор раҳбарларининг ахбороти тўғрисида.
2. Туманда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш масалалари юзасидан туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғининг ўринбосари С.Нуриддиновнинг ҳисоботи тўғрисида.
3. Ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг танлов натижалари тўғрисидаги йиғилиш баёнларини тасдиқлаш ҳақида.
4. Халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг “Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича” доимий комиссияси фаолияти тўғрисидаги масалалар киритилди.
Кун тартибидаги биринчи масала, пандемия даврида доимий даромад манбаасини йўқотган, кам таъминланган, камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш натижасида секторлар ҳудудидаги ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити яхшиланган оилаларни эҳтиёжманд оилалар рўйхати (“темир дафтар”)дан чиқариш бўйича дастлаб туман ҳокими И.Новиковнинг 1-сектор кесимидаги ахбороти тингланди.
- “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликка йўналтириш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилиши натижасида 158 та оилаларга қўйчилик, асаларичилик, паррандачилик ва ҳунармандчилик йўналишларида 1 млрд. 408 млн. сўм имтиёзли кредитлар ҳамда 63 та оилаларга иссиқхона, сув насоси ва қуёнчилик учун туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан субсидиялар ажратилди, - дейди 1-сектор раҳбари ўз ахборотида. - Бугунги кунда “темир дафтар”га киритилган 132 та оилалар карантин чекловлари юмшатилганлиги сабабли, шунингдек, бандлиги таъминланганлиги ҳамда имтиёзлардан фойдаланиб ўзларининг даромад манбаига эга бўлганликлари натижасида сектор раҳбари номига ёзган аризалари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинларининг далолатномаларига асосан эҳтиёжманд оилалар рўйхатидан чиқариш таклиф этилмоқда.
Сессия кун тартибидаги биринчи масала юзасидан 2-сектор раҳбари, туман прокурори М.Шомуродов, 3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи С.Абдуллаев, 4-сектор раҳбари туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи З.Мирзаевларнинг ахборотлари ҳам тингланди.
Кун тартибидаги мазкур масала юзасидан қарор лойиҳаси тайёрланиб, унга кўра яшаш турмуш тарзи яхшиланиб эҳтиёжманд оилалар сафидан чиққан 502 та оила “темир дафтар”дан чиқарилди.
Кун тартибидаги бошқа масалалар бўйича туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғининг ўринбосари С.Нуриддинов, туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими мутахассиси Б.Хусанов, туман Кенгашининг “Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича” доимий комиссияси раиси Ш.Шараповларнинг ахборотлари ҳам тингланди.
Сессия кун тартибида муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва сессия ўз ишини якунлади.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.