Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
2020-11-12 20:22:36 228
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков “Деҳқон бозори” МЧЖда бўлиб, бозорда ташкил этилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ва бозор ҳудудида фаолият олиб бораётган тадбиркорларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Аҳолига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари нарх-наволарини асоссиз ошириш ҳолатларини олдини олиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Бундан ташқари туман ҳокими 2021 йилда “Инвестиция” дастурига асосан мукаммал таъмирлаш режалаштирилган туман Халқ таълими бўлимига қарашли 30-умумтаълим мактабида бўлиб куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёни билан ҳам танишди.
Шунингдек, Шомирза маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилаётган “Кичик саноат зонаси”да амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишди. Бу ерда фолият юритиш истагини билдирган тадбиркорлик субъектларига қулай шарт-шароитлар яратиш юзасидан мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
И.Новиков Қоракалтак маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Исақов Ўлмасбой асил маҳсулотлари” хусусий корхонаси томонидан ташкил этилган иссиқхонада бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Туман ҳокими томонидан тадбиркорга фаолиятини кенгайтириш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифлар берилди.
Бугун туман ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашининг олтинчи чақириқ йигирма бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияни туман ҳокими И.Новиков олиб борди. Сессия кун тартибида тўрт та масала кўрилди ва муҳокама қилинди. Муҳокама қилинган ушбу масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Туман ҳокими 2021 йил ҳосили учун бошоқли дон экилган майдонларда олиб борилаётган агротехник тадбирлар билан танишиб, кузги шудгорлаш ишларини сифатли амалга ошириш юзасидан ўзининг тегишли топшириқларини берди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.