Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КИЧИК САНОАТ ЗОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛМОҚДА
2020-11-11 20:10:33 263
Мамлакатимизда коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозга қарши курашиш шароитида иқтисодиёт тармоқлари ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга муҳим эътибор қаратилмоқда.
Ҳақиқатан ҳам бугунги шароитда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, самарали фаолият юритиши учун барча зарур шароитларни яратиб бериш ҳар доимгидан жуда муҳим.
Қўштепа туманида бўш турган ишлаб чиқариш майдонлари негизида ташкил этилаётган кичик саноат зоналарида истиқболли тадбиркорлик лойиҳаларини жойлаштириш ҳисобига янги иш ўринларини яратиш, импорт ўрнини босадиган ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратиляпти.
Бугун вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари М.Убайдуллаев Қўштепа туманида бўлиб, бу борада олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Шомирза маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ташкил этилаётган кичик саноат зонасида амалга оширилаётган ишлар билан танишган М.Убайдуллаев ушбу лойиҳалар бўйича ўзининг таклифларини берди.
Шунингдек, Йўлдошобод маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги кичик саноат зонасида фаолият олиб бораётган тадбиркорларнинг ишлари билан ҳам яқиндан танишди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.