Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 131 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШТЕПАДА "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ" ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

×

 2020-11-11 17:09:41    169

PDF юклаш
Чоп этиш


“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” мавзусида маҳаллалар аҳолиси ва ёшлар учун ташкил этилган маънавий-маърифий тадбирлар Қўштепа туманида давом этмоқда. Ушбу тадбир бугун Қумтепа маҳалла фуқаролар йиғинидаги 2 ИДУМда бўлиб ўтди.

Тадбир иштирокчилари бинонинг кириш қисмида ташкил этилган мусиқий чиқишлар ва 18 МТТ тарбияланувчиларининг санъат намуналаридан баҳраманд бўлишди. Ушбу ташкил этилган тадбирда спорт мусобақаси ҳам ўтказилди. Спорт тадбирларида қатнашиб ғолиб бўлган 5 нафар иштирокчи фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Бугуннинг ўзида ушбу тадбир Файз, Гармдон ва Каттабешкапа маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам бўлиб ўтди. Туманимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, унинг ҳар бир киши ҳаёти, фарзандлари келажагига таъсирини тушунтириш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирда “Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” ғояси ила суғорилган шеърлар куй ва қўшиқлар ижро этилди.

Бўлиб ўтган тадбирларда туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Б.Мўминова, Фарғона политехника институти ўқитувчилари А.Мирзаев, М.Эркабоев ва бошқа бир қанча ўқитувчи ва профессорлар иштирок этдилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.