Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 29 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН — ЯНГИЧА ДУНЁҚАРАШ” МАВЗУСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

×

 2020-11-10 21:00:35    283

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун “Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” мавзусида Қўштепа тумани "Қийқи" маҳалла фуқаролар йиғинида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. 

Айтиб ўтиш жоизки мазкур тадбир туманнинг барча маҳаллаларида ташкил этилади.

Дастлабки намуна сифатида ташкил этилган тадбир Қўштепа тумани "Қийқи" маҳалласи аҳолиси учун маҳалла ҳудудида жойлашган 11-умумий ўрта таълим мактабининг мажлислар залида ўтказилди. 

Шуни такидлаш жоизки, туманда ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган 5 та муҳим ташаббусни ҳаётга самарали татбиқ этиш, ушбу ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказиш, тарғибот тадбирларини “маҳаллабай” ташкил этиш ва ўтказиш, аҳоли кайфиятини кўтаришга қаратилган “Янги Ўзбекистон -янгича дунёқараш” шиори остида маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ўтказилади.

Тадбирдан кўзланган мақсад,

- жойларга чиққан ҳолда аҳолини юртимизда ва дунёда бўлаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазиятдан хабардор қилиш;

- мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини жамоатчиликка етказиш;

- аҳолининг кайфиятини кўтариш, уларда ислоҳотларга дахлдорлик туйғусини мустаҳкамлаш, меҳр-оқибат, шукроналик, ўзаро ёрдам каби миллий ва умуминсоний қадриятларни янада кучайтиришдир.

 Бугунги тадбирда туман ҳокими ўринбосари А.Юсупов, туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Б. Мўминова, Фарғона политехника институти тарих кафедраси ўқитувчиси Ғ.Абдурахмонов, Республика ишчи гуруҳи аъзоси О.Ахмедов, Фарғона политехника институти проректори З.Хамроқулов ва бошқа бир қанча ўқитувчи ва профессорлар шунингдек, 120 нафардан зиёд аҳоли ва ёшлар иштирок этдилар.

Пандемия даврида давлатимиз томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, биринчи навбатда эҳтиёжманд қатлам вакилларига катта эътибор қаратиш, шунингдек ислоҳотлар мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш, унинг ҳар бир киши ҳаёти, фарзандлари келажагига таъсирини тушунтириш мақсадида ташкил этилган ушбу тадбирда “Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш” ғояси ила суғорилган шеърлар куй ва қўшиқлар ижро этилди.

Айниқса, тадбир давомида Ўзбекистон халқ хофизи И.Ибрагимов, хонандалар К.Фозилов, Ш.Тожибоев, М.Қосимовлар ҳамда 15 сонли БМСМ дуторчилар ансамбилининг чиқишлари барчага бирдек манзур бўлди.

 Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.