Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АҲОЛИГА ЯНА БИР ҚУЛАЙЛИК ЯРАТИЛДИ
2020-11-10 10:05:24 206
Бугунги кунда бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, уларнинг сунъий ўсишига йўл қўймаслик Қўштепа туманидаги сектор раҳбарларининг доимий диққат-эътиборида бўлиб турибди. Шундан келиб чиқиб, туманда арзонлаштирилган озиқ-овқат масҳулотлари ярмаркаси ташкил этилган. Сектор раҳбарлари томонидан доимий равишда бозордаги нарх-наво барқарорлиги кўздан кечирилиб, бу борада сотувчилар ва харидорлар билан суҳбатлашилмоқда. Сотувчиларга нарх-навони сунъий кўтармаслик юзасидан тушунтириш-тарғибот ишлари амалга оширилаяпти.
Айни пайтда бозорда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳамда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Қўштепа туманидаги "Деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамияти томонидан кунлик озиқ-овқат маҳсулотларини ўзида жамлаган арзонлаштирилган савдо дўконлари фаолияти йўлга қўйилган. Бу эса аҳолини мамнун этиб, улар учун ҳар томонлама қулайлик яратмоқда.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.