Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
2020-11-09 20:01:51 191
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков бугун 1-сектор штаби “Темир дафтари”га киритилган оилаларни эҳтиёжманд оилалар рўйхатидан чиқариш юзасидан амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилди. “Темир дафтар”да қолган эҳтиёжманд оилалар томонидан билдирилган таклифларга асосан имтиёзли банк кредитлари ҳамда субсидиялар ажратиш ишларини ташкил этиш, шунингдек, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олиш юзасидан сектор ҳудудида олиб борилаётган хатлов жараёнларини белгиланган муддатда якунлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, туман ҳокими туман 25-умумтаълим мактабида бўлиб, куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёни билан танишди. Таълим муассасида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича масъул ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқлар берилди.
Қолаверса, туман ҳокими томонидан 1-сонли мактабгача таълим ташкилотида куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Ташкилотда куз ва баҳор мавсуми учун белгиланган озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди.
Туман ҳокими “Даври Турсун” чорвачилик фермер хўжалигида бўлиб, фермер хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишди. Шунингдек, хўжалик раҳбарига янги лойиҳалар ишлаб чиқиш, бунинг ҳисобига янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.