Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 35 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарга МУНОСАБАТ

×

 2020-11-09 14:17:53    205

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 7 ноябрь куни ижтимоий тармоқлар орқали “Эгизак жавоблардан чарчадик...” сарлавҳаси остида хабар тарқатилди.

Ушбу хабарда: – “Фарғона вилояти Қўштепа тумани Баландмасжид МФЙ Наврўз кўчасидан ёзяпмиз. Масъул идораларнинг қўша-қўша эгизак жавобларидан чарчадик. Пиёдалар ва ҳайдовчилар учун йўл масаласини ҳал этиб беришсин” – дея шикоят қилинган.

Исми-шарифи кўрсатилмай Қўштепа тумани, Баландмасжид маҳалла фуқаролар йиғини, Наврўз кўчасидан йўлланган ушбу мурожаат туман ҳокимлиги ва шу соҳага дахлдор мутахассислар томонидан, жойига борган ҳолда ўрганиб чиқилди.

Ушбу мурожаатни ижобий хал этиш мақсадида, туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан бошқарма тасарруфидаги “Баландмасжид” қабристонида деворларни таъмирлаш ва оқлаш ишлари амалга оширилди. Мурожаатда кўрсатиб ўтилган Наврўз кўчасида ҳам ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Ушбу йўл транспорт ҳамда фуқароларнинг ҳаракатланиши учун етарли холатга келтирилиб, энг қисқа қатнов қисми 8 метр кенгликда кенгайтирилди.

Йўл остига ташланган сув ўтказиш қувури тўлиб қолганлиги ҳамда қувурнинг узунлиги йўлнинг энига мос келмаганлиги сабабли, қувур бошқарма ишчилари ёрдамида қазиб олиниб, йўлга мос қувур ўрнатилди. Бундан ташқари 9 та юк машиналарида шағал олиб келиниб, йўлга автогрейдер ёрдамида ёйилди. Ушбу ишларни бажариш учун жами 1,6 млн сўм маблағ сарфланди.

Туман ҳокимининг 2019 йил 3 декабр куниги 164-Ф-сонли фармойиши билан туман маҳаллий бюджетидан ёқилғи мойлаш маҳсулотларига ажратилган маблағлар ҳисобидан Наврўз кўчасига 4 машина шағал олиб келиб, автогрейдер ёрдамида текислаб асфальт ётқизишга тайёрлаб берилган.

Шунингдек, Баландмасжид маҳалла фуқаролар йиғини Наврўз кўчасини асфальтлаштириш ишлари тегишли дастурлар асосида, 2021 йил II-чорагида босқичма-босқич амалга оширилиши мурожаатчига тушунтирилди.

Мурожаатчи томонидан қатнов йўли кенгайтирилиши учун сўралаётган қабристон ер майдони туман ҳокимининг 2011 йил 11 май кунги №160-сонли қарорига асосан туман Ободонлаштириш бошқармасига тегишли эканлиги, амалда 30098 кв.м ер майдонидан фойдаланиб келинаётганлиги маълум бўлди.

Агарда маҳаллий йўлнинг кенглигидан  қониқмаган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ер Кодекснинг “30-моддасида Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут)

Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) — қўшни бўлган бир ёки бир неча ер участкаларидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқидир.

Сервитут қуйидаги мақсадларда белгиланиши мумкин:

ўзганинг ер участкаси орқали пиёда ёки транспортда ўтиш;

ўзганинг ер участкасида дренаж ишлари ўтказиш;

ўзганинг ер участкасидан электр узатиш, алоқа линиялари ва трубопроводлар, ирригация, муҳандислик ва бошқа линиялар ҳамда тармоқлар ўтказиш ва улардан фойдаланиш;

ўзганинг ер участкасидан экинзор ва молларни суғориш учун сув олиш;

молларни ўзганинг ер участкаси орқали ҳайдаб ўтиш;

ўзганинг ер участкасидан қидирув, тадқиқот ва бошқа ишларни бажариш учун вақтинча фойдаланиш;

ўзганинг ер участкасида иҳота дарахтлари экиш ва табиатни муҳофаза қилишга тааллуқли бошқа объектлар барпо этиш.

Сервитут бошқа мақсадларда ҳам белгиланиши мумкин.

Сервитут, уни белгилашни талаб қилган шахслар билан ўзга ер участкасининг эгалик қилувчиси, фойдаланувчиси, ижарачиси ва мулкдори ўртасидаги келишувга мувофиқ, келишувга эришилмаган тақдирда эса, суднинг ҳал қилув қарорига биноан белгиланади.

Сервитут тўғрисидаги келишув давлат рўйхатига олиниши лозим ва у ер участкаси бошқа шахсга ўтган вақтда сақланиб қолади. Сервитут тўғрисидаги келишув уни белгилашга сабаб бўлган асослар барҳам топса, бекор қилиниши мумкин.” - деб белгиланганлигини инобатга олиб, мурожаатчини ушбу масала юзасидан судга мурожаат қилиши мумкинлигини маълум қиламиз.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.