Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА ЭҲТИРОМ
2020-11-09 11:06:55 277
Жонажон Ватанимиз дунё ҳамжамиятида ўз обрў-эътиборига эга бўлиб, қалбимизга фаровон ҳаёт завқи олам-олам қувонч бахш этаётган шу қутлуғ кунларда, яна бир улуғ айём – "Тиббиёт ходимлари куни” кенг нишонланди. Ушбу айём Қўштепа туманида ҳам соҳа ходимлари иштирокида кўтаринки руҳда нишонланди.
Шуни алоҳида фахр ва ифтихор билан эътироф этиб ўтишимиз жоиз-ки, коронавирусни бартараф этишда азиз ҳаётларини хавф остига қўйиб, кўксини балога қалқон қилган инсонлар ҳам шифокорлар бўлишди. Албатта, тиббиёт ходимларининг бундай юксак мақомга эга бўлиши ва эришаётган қатор ютуқларимиз замирида соха ходимларининг заҳматли меҳнати, чексиз матонати, илмий изланишлари билан бирга албатта тиббиёт соҳасини кенг кўламда ислоҳ қилиш борасидаги Юртбошимиз томонидан қаратилаётган юксак эътибори - куюнчаклик ва жонбозлик ила қабул қилинаётган қатор оқилона қарорлар мужассамлиги барчамизга бирдек маълум.
Бугун Ўзбекистон ХДП туман кенгашининг раиси Ш.Шаропов ва шу партиядан сайланган депутатлар туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, соҳа ходимларини яна бир бора касб байрамлари билан табрикладилар. Тадбирда Ўзбекистон Олий мажлис сенати аъзоси И. Султонов ва Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Э. Абдухамидовлар ҳам иштирок этдилар.
Тадбир давомида бир гуруҳ соҳа ходимлари ЎзХДП туман кенгашининг мақтов ёрлиғи ва ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.