Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА «СОҒЛОМ ҲАЁТ САРИ 5000 ҚАДАМ» ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2020-11-07 19:38:23 245
Қўштепа туманида аҳолини оммавий спортга кенг жалб қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Айниқса, пандемия даврида жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, касалликларнинг олдини олиш, аҳоли кенг қатламларини, айниқса кексалар ва ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш, оммавий спортнинг инсон ва оила ҳаётидаги муҳим аҳамиятини тарғиб этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун туманимизда “Соғлом ҳаёт сари 500 қадам” шиори остида, карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда юриш марафони ташкил этилди. Тонги бадан тарбия машқлари билан бошланган ушбу марафонда 1000 нафарга яқин аҳоли ва йигит қизлар иштирок этдилар.
Тадбир сўнгида туман ҳокимининг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари А.Юсупов иштирокчиларга туман ҳокимлигининг миннатдорчилигини билдириб, муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг ижросини таъминлаш, аҳолининг турли қатламлари, айниқса ёшларни Жисмоний тарбия ва оммавий спортга кенг жалб этишда шу каби спорт тадбирларини кўпайтириш зарурлиги, қолаверса туманда фаолият олиб бораётган барча турдаги меҳнат жамоаларига ҳамда ҳар бир оилаларга соғлом турмуш тарзини киритиш орқалигина бугунги пандемия даврида аҳоли саломатлигига эришиш мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.