Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 158 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ФИДОЙИ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ (ФОТО)

×

 2020-11-07 10:45:24    155

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимларининг касб байрами куни сифатида кенг нишонлаб келинади. Шу муносабат билан Қўштепа тумани Маданият бўлимининг мажлислар залида байрам тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда сектор раҳбарлари ва тиббиёт сохаси ходимлари иштирок этдилар.

Туман ҳокими И.Новиков "Тиббиёт ходимлари куни" муносабати билан уларга ўз табригини ва самимий тилакларини йўллаб, машаққатли меҳнатларини юксак қадрлаб, “Касбингизда шараф ва масъулият бирдек эканлиги боис жамият ҳаётидаги беқиёс ўрнингизни эътироф этган ҳолда Сиз азизларни “Тиббиёт ходимлари куни” байрами билан яна бир бор муборакбод этиб, меҳнат жамоаларингиз ва хонадонларингизга тинчлик-тотувлик, дастурхонингизга қут-барака, саломатлик йўлидаги машаққатли фаолиятингизда куч ва шижоат тилайман”  деди.

Шунингдек  тадбир давомида сектор раҳбарлари туманда фаолият кўрсатаётган бир гуруҳ фидоий тиббиёт ходимларини фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирладилар. 

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.