Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДЛАРДА
2020-11-06 19:26:03 269
Қўштепа туман ҳокими, 1-сектор раҳбари И.Новиков томонидан аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш мақсадида Нурафшон маҳалла фуқаролар йиғинида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Қабулда 11 нафар фуқаролар ўз мурожаатлари билан иштирок этишди. Фуқаролар томонидан билдирилган муаммоларни ижобий ҳал этиш юзасидан муддатлар белгиланиб, тегишли ташилот ва корхона раҳбарларига топшириқлар берилди.
Шунингдек, туман ҳокими халқ таълими бўлимига қарашли 20-умумтаълим мактабини математика фанига ихтисослаштириш ва куз-қишга тайёргарлик юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Қолаверса, 8-сонли мактабгача таълим ташкилотида куз-қишга тайёргарлик бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди. Ташкилотда куз-қиш мавсуми учун белгиланган кўмир ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини ташкил этиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Туман ҳокими маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги савдо дўконларида бўлиб, аҳолига етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари мавжудлиги ҳамда нарх-наволарни асоссиз ошириш ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан кўрсатмалар берди.
Ушбу ҳудудда фаолият кўрсатиб келаётган "Униформ плус" масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан танишган туман ҳокими корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган кийим бош маҳсулотлари сифатини ошириш ҳамда фаолиятини кенгайтириш, янги иш ўринлари ташкил этиш юзасидан тегишли таклифларини билдирди.
Фермер хўжаликлари раҳбарлари билан жойларда йиғилишлар ўтказилиб, 2021 йил ҳосили учун режалаштирилган бошоқли дон экиш ва шудгорлаш ишларини жадаллаштириш ҳамда пахта топшириш режасини бажармаган фермер хўжаликлари томонидан тез кунларда белгиланган режани бажариш юзасидан, туман ҳокими томонидан тегишли топшириқлар берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.