Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАДБИРКОРЛАРНИНГ МУАММОЛАРИ ТИНГЛАНДИ
2020-11-05 21:35:18 247
Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков тадбиркорлар билан очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг қонуний талабларини амалий ва самарали рўёбга чиқариш, муаммоли масалаларини ҳал этиш мақсадида “Тадбиркорлар қабули”ни ўтказиб келмоқда.
Шундай қабуллардан бири бугун “Тадбиркорлар уйи”да бўлиб ўтди. Ушбу қабул тадбиркорларни ўйлантираётган муаммоларни ҳал қилиш ҳамда янги истиқболли ғоя ва таклифларини қўллаб-қувватлашдаги муҳим омиллардан бири бўлди.
Қабулда 13 нафардан зиёд тадбиркор ўзини қийнаётган масалалар юзасидан туман ҳокимига мурожаат қилдилар.
Мулоқотлар давомида тижорат банкларидан кредит олиш, ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида қўшимча ер ажратиш ва бошқа бир қатор масалаларда муаммолар борлиги аниқланди.
Ушбу мурожаатлар бўйича соҳа мутасаддиларига аниқ вазифалар юклатилди ва барча мурожаатларнинг ижроси туман ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.