Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИС ГАЗИДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

×

 2020-11-04 16:26:20    263

PDF юклаш
Чоп этиш


Хар йили об-ҳаво совуши билан иситиш печларидан нотўғри фойдаланиш ва лоқайдлик сабаб аҳоли хонадонларида ис газидан заҳарланиш ва бошқа ёнғин билан боғлиқ кўнгилсиз холатлар кўпаяди. Ачинарлиси, бунинг оқибатида инсонлар қурбон бўлади.

Ис гази нима, ундан қандай сақланиш мумкин, куз-қиш мавсумида хонадонларда қандай эҳтиёт чоралари кўрилиши керак.

ҚЎШТЕПА ТУМАНИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАР БЎЛИМИ ОГОҲЛАНТИРАДИ

Ис гази – ёнувчи модда ва материалларнинг (газ, ёғоч, кўмир кабилар) чала ёниши натижасида ҳосил бўладиган рангсиз ва хидсиз газ ҳамда заҳарли модда ҳисобланади.

         Ис газининг ажралиши ностандарт ва носоз газ асбобларидан ҳамда иситиш печларидан фойдаланиш, талабга жавоб бермайдиган дудбўронларни ўрнатиш ёки уларни нотўғри ўрнатиш, мавжудларини ўз вақтида тозаламаслик, газнинг етарли миқдорда ҳаво билан аралашмаслиги кабилар туфайли содир бўлади.

         Ис гази вужудга келиши сабабларига йўл қўймаслик ва ундан заҳарланмаслик учун бир қатор эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилади:

         Газ ва муқобил ёқилғи (кўмир, ўтин ва бошқа) турларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиш;

         Ностандарт (қўлбола ясалган) ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланмаслик;

         Иситиш печларининг дудбўронларини тоза ва соз холатда бўлишини таъминлаш;

         Газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печлари ҳамда суюлтирилган углеводород газ баллонлари (анжомлари)ни дам олиш (ухлаш) хоналарига олиб кирмаслик;

         Ошхонада ўрнатилган табиий газда ишловчи газ плиталардан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланмаслик;

         Хаво алмашмайдиган хоналарни иситишда очиқ олов (кўмир ва ўтин чўғлари)дан фойдаланмаслик;

         Хавони алмаштирувчи шамоллатиш шахталари ёки туйнукларни очиқ ва ишчи холатда бўлишини таъминлаш;

         Хонадонларга ис газини аниқловчи қурилма ўрнатиш тавсия қилинади. Зеро, қурилмани сотиб олиш ва ўрнатиш харажатлари оила аъзолари, айниқса ёш болаларнинг хаётидан қимматга тушмаслиги аниқ.

         Газ баллонларини исиқлик манбаига яқин жойда қолдирмаслик лозим. Агарда бинода газ хиди сезилса, ойна ва эшикларни зудлик билан очиш, кўчага чиқиш ва 104 рақами орқали газ хўжалиги авария – диспечорлик хизмати ёки 1050 рақами бўйича қутқарув хизматига қўнғироқ қилиш керак. Бундай холатларда чироқ, олов ёқиш, электр ускуналарини ишга тушириш тақиқланади.

Қўштепа тумани фавқулодда вазиятлар бўлими.