Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 43 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарга МУНОСАБАТ

×

 2020-11-03 22:07:31    250

PDF юклаш
Чоп этиш


Жорий йилнинг 2 ноябрь куни ижтимоий тармоқлар орқали Қўштепа туманида яшовчи исми-шарифи, хатто яшаш манзили ҳам тўлиқ кўрсатилмаган фуқароларнинг “Бошпанамиз бузилса қайерда жон сақлаймиз” номли видео мурожаати тарқатилди.

Ушбу видео мурожаат Қўштепа туманидаги тегишли идора ходимлари томонидан ўрганилди.

Юртбошимизга ушбу мурожаатни йўллаган фуқаро Матлуба Пўлатова бўлиб, уни Қўштепа тумани, Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғини, Наврўз кўчасида оила аъзолари билан бирга яшаши маълум бўлди.

Матлуба Пўлатованинг мурожаатида кўрсатилган манзил эса, Янгиариқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги Обод юрт кўчасида жойлашган. Мурожаат муаллифи Обод юрт кўчасидаги боғдан фойдаланиш давомида, шу ерга ўзбошимчалик билан 2 хонали турар жой қуриб олган. Холбуки ушбу боғ туман ҳокимлигининг балансида бўлган. Шу сабабли, фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг 26.02.2020 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан, ушбу турар жой бузилиб, боғ майдони туман ҳокимлиги балансига қайтарилиши белгиланган. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида, Қўштепа тумани Мажбурий ижро бюроси томонидан фуқаро Матлуба Пўлатовага бир неча маротаба огоҳлантириш берилган.

Ушбу мурожаат юзасидан Матлуба Пўлатова билан суҳбатлашилганида, оила аъзолари билан ўзларининг ховли уй-жойлари мавжудлигини ва шу ерда яшашлигини айтиб, келгусида фарзандлари учун уй-жой кераклигини, мана шу ноқонуний қурилган уйга ўғли ва келини чиқиб яшамоқчи бўлаётганлигини маълум қилди. Ҳамда ушбу мурожаатни ўзини “адвокати” деб билаётган Ўғилчахон Бахтихонованинг ташаббуси билан йўллаганини айтиб ўтди.

Шу ўринда бир савол туғилади, Ўғилчахон Бахтихонова чиндан ҳам Матлуба Пўлатова таъкидлаганидек адвокат бўлса, бу уйни ноқонуний қурилганидан хабардорми?

Ўғилчахон Бахтихоновани уй-жойи бор бир фуқарони, гўёки, боғдаги шу уйдан бошқа бошпанаси йўқдек қилиб кўрсатиб, муҳтарам юртбошимизга мурожаат йўллатишдан муддаоси нима?

Матлуба Пўлатовага эса, боғдаги 2 хонали турар жойни ўзбошимчалик билан қуриб олганини ва қонунлар ҳамма учун баробарлигини яна бир бора эслатиб ўтмоқчимиз.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.