Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 51 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАТБУОТ АНЖУМАНИ

×

 2020-11-03 19:09:42    206

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Қўштепа туманининг мажлислар залида оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерлар учун матбуот анжумани ўтказилди.

Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Убайдуллаев томонидан тасдиқланган “Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичларига кўра фаолияти қониқарсиз баҳоланган вилоятимизнинг 3 та тумани сектор раҳбарлари билан жорий йилнинг IV чораги давомида ўтказиладиган матбуот анжумани режа-жадвали”га асосан ўтказилган матбуот анжуманини туман ҳокими И.Новиков олиб борди.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги Ахборот оммавий коммуникациялар Агентлиги вилоят бошқармаси мутасаддилари, “Истиқбол йўли” газетаси ижодкорлари, “Ўзбекистон-24” телерадиокомпаниясининг вилоятдаги мухбири Илҳомжон Эшматов, вилоят телевидениеси катта муҳаррири Тоҳиржон Шукуров, блогер Усмонжон Қодиров, Ўзбекистон Ахборот агентлиги фотомухбири Муқимжон Қодиров, “Рухсор” телеканали мухбири Гулчеҳра Мамажонова, “Kun.uz” интернет нашрининг вилоят мухбири Файзулло Султонов, “Daryo.uz” интернет нашрининг вилоят мухбири Азизбек Эрматовлар қатнашдилар.

Туман ҳокими И.Новиков  Қўштепа туманини “қизил” ҳудудга тушиб қолиш сабаблари ҳамда мавжуд ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолатини яхшилаш юзасидан белгиланган чора-тадбирлари дастурининг октябрь ойида амалга оширилиши юзасидан ҳисобот берди.

– Хабарларингиз бор, Муҳтарам Юртбошимиз раҳбарлигида жорий йил 24 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижасига кўра 2019 йил якунларига кўра “қониқарсиз” деб топилган 33 та туман қаторида туманимиз ҳам қайд этилган, – дейди туман ҳокими И.Новиков. – Бунинг сабабини ҳар бир йўналиш кесимида таҳлил қилганимизда қуйидаги йўналишлар бўйича паст кўрсаткичлар қайд этилганлигини кўришимиз мумкин.

Хусусан, Иқтисодий ривожланиш ва самарадорлик кўрсаткичлари бўйича ҳудудий саноат маҳсулотлари ҳажми 2019 йилда 233.6 млрд.сўмни ташкил қилиб, аҳоли жон бошига 1,2 млн сўмга тўғри келган бўлса, бу кўрсаткич вилоят саноатидаги улуши 1,2 фоизни ташкил этган. – И.Новиков ўз ҳисоботида туманни “қизил” ҳудуд тоифасидан олиб чиқиш учун амалга оширилаётган ишларга батафсил тўхталиб ўтди.

- Юқорида қайд этиб ўтилган ишларни сектор раҳбарлари билан биргаликда амалга ошириб, 2020 йилнинг якуни билан туманни қизил ҳудуд тоифасидан чиқарилишига Сизларни ишонтириб, 2021 йилда ҳудудимизни ривожланган ҳудудлар қаторига ўтишига ваъда бераман – дея таъкидлади туман ҳокими И.Новиков.


Туман ҳокими И.Новиковнинг ҳисоботидан сўнг И.Эшматов (“Ўзбекистон-24”), Т.Шукуров (“Фарғона”ТВ), Ф.Султонов (“Kun.uz”)лар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.