Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 57 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарга МУНОСАБАТ

×

 2020-11-02 14:55:14    196

PDF юклаш
Чоп этиш


         Жорий йилнинг 1 ноябрь куни ижтимоий тармоқлар орқали “Қўштепа тумани Миришкор кўчасини асфальтлаш тўхтаб қолди. Мана, мутасаддиларнинг ёдига солдик. Энди ажаб эмас йўл тўлиқ асфальтланса...” деган мазмунда хабар тарқатилди.

Ушбу мурожаат исми-шарифи, хатто яшаш манзили ҳам тўлиқ кўрсатилмаган фуқаро томонидан ёзилган бўлсада, тегишли идора ходимлари иштирокида ўрганилди.

Қувурбоши маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Миришкор  кўчасининг 100 метр қисми, жорий йил сентябр ойида маҳаллий бюджет ҳисобидан асфальтлаштирилган.

Ҳозирда ушбу кўчанинг яна 300 метр қисмини асфальтлаштириш учун иқтисод қилинган  маблағлар ҳисобидан лойиҳа-смета ҳужжатлари расмийлаштирилмоқда.  2020 йил ноябр ойи ичида Миришкор кўчасининг 300 метр қисмида асфальтлаштириш ишларини амалга оширилишини мурожаатчиларга маълум қиламиз.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.