Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПАДА 4 НАФАР КАМ ТАЪМИНЛАНГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРГА ТИКУВ МАШИНАЛАРИ БЕРИЛДИ
2020-10-31 06:41:16 253
Қўштепа туманида «Темир дафтарга» киритилган оилаларнинг бандлигини таъминлашда мунтазам иш ташкил этилган. Амалий саъй-ҳаракатлар натижасида ҳудуддаги мавжуд камбағал оилаларга имтиёзли кредит ва субсидия асосида иссиқхоналар қуриб берилди. Фермер хўжаликларидаги ерларда такрорий экин етиштириш имконияти яратилди, тикув машинаси, қўй, қуён ва парранда тарқатилиб, хонадон эгаларининг бандлигини таъминлашда тизимли иш йўлга қўйилмоқда. Кўрилаётган бундай чора тадбирлар орқали кишиларимизда тадбиркор бўлишга иштиёқ ва ишонч ортиб, кўпроқ даромад олишга интилиш ошиб бормоқда.
Хусусан, Қўштепа туманида «Темир дафтарга» киритилган оилаларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида яна бир хайрли тадбир бўлиб ўтди. Туман ҳокими И.Новиков ва сектор раҳбарларининг ташаббуси билан “FERGANA GLOBAL TEXTILE” масъулияти чекланган жамияти ҳомийлигида секторлар кесимида “Темир дафтар”ига киритилган эҳтиёжманд оилалардан 4 нафарига ногиронлик аравачаси топширилди. Шунингдек, карантин вақтида ишсиз қолган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида уларнинг 4 нафарига замонавий тикув машиналари етказиб берилди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.