Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҚЎШТЕПА ТУМАНИ: 1-СЕКТОР ХАБАРЛАРИ ҚИСҚА САТРЛАРДА
2020-10-29 16:55:33 297
Қўштепа тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари И.В.Новиков бугун сектор ҳудудидаги Қийқи, Карнайчи, Сой бўйи ҳамда Соҳибкор маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, 1-сектор штаби “Темир дафтари”га киритилган оилаларнинг пандемия давридаги яшаш тарзи билан яқиндан танишди.
Уларни эҳтиёжмандлар рўйхатидан чиқариш, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олиш юзасидан маҳалла фуқаролар йиғинларида олиб борилаётган хатлов жараёнлари ҳам ўрганилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, туман ҳокими халқ таълими бўлими тасарруфидаги 47, 49, 50-умумтаълим мактабларида пандемия даврида ташкил этилган ўқув жараёнлари ва куз-қиш мавсумига кўрилган тайёргарлик билан ҳам танишди.
Туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли 4 ва 26-сонли мактабгача таълим ташкилотида ҳам куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёни ўрганилди.
Бундан ташқари, сектор раҳбари 2020 йил “Инвестиция” дастури асосида 37-умумтаълим мактабида олиб борилган қурилиш ва таъмирлаш ишлари билан танишиб, ўқув хоналарини жиҳозлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берди.
Туман ҳокими “Инқирозга қарши курашиш” жамғармаси ҳисобидан янги қурилаётган 5-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиали ва 2020 йил “Инвестиция” дастури асосида 33-сонли ҳамда 42-сонли мактабгача таълим ташкилоти филиалларида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан ҳам танишди. Ушбу ишларни қисқа муддатларда якунлаб, фойдаланишга топшириш юзасидан ўзининг тегишли кўрсатмаларини берди.
Қишлоқ хўжалиги техникаларини кузги шудгорлаш мавсумга тайёрлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишган туман ҳокими томонидан шудгорлаш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан масъул раҳбарларга тегишлича топшириқлар берилди.
Туманда фаолият кўрсатиб келаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари билан жойларда йиғилиш ўтказган туман ҳокими, 2021 йил ҳосили учун режалаштирилган бошоқли дон экиш ишларини жадаллаштириш ҳамда пахта хом ашёси топшириш режасини тез кунларда бажариш юзасидан тегишли топшириқлар берди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.