Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ҲОКИМ БОЗОРДАГИ НАРХ-НАВО БИЛАН ТАНИШДИ
2020-10-29 16:50:57 232
Бугун туман ҳокими И.Новиков тумандаги “Деҳқон бозори” масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, у ердаги нарх-наво, сотувчи ва харидорларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Бундан ташқари, сотувчи ва харидорлар билан карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, фуқаролар ўртасидаги оралиқ масофани сақлаш, савдо маданиятига амал қилиш юзасидан мулоқот қилинди.
Шунингдек, бозор маъмурияти ва сотувчиларга нарх-навонинг сунъий тарзда ошишига йўл қўймаслик юзасидан топшириқлар берилди.
Дарҳақиқат, карантин даврида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ва нархни барқарор ушлаб туриш туман ҳокимлигининг доимий назоратига олинган.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати