Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 158 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИЛИКЛАР: ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2020-10-29 14:30:24    154

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 сентябрдаги ПФ-6061-сонли Фармони ижроси юзасидан туман Ер ресурслари ва давлат кадастрида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда O'zLiDeP туман Кенгашининг масъуллари, туман Кенгаши депутатлари ҳамда партия фаоллари иштирок этдилар.

Давра суҳбатини халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши O'zLiDeP депутатлик гуруҳи  аппарат раҳбари Д.Юсупов олиб бориб, ушбу Фармоннинг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди.

Д.Юсупов ўз сўзида кадастр ва ер ҳисобини юритиш соҳасидаги эскирган қонун ҳужжатларини янгилаш юзасидан берилган топшириқлардан келиб чиққан холда, “Ер кодекси”ни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш кераклигини таъкидлади.

Тадбир давомида туман “Ермулккадастр” давлат корхонаси туман филиали раҳбари У.Абдуллахожиев ҳам сўз олиб, ўзининг таклифларини билдирди.

Давра суҳбатида туман Кенгаши депутатлари ҳам фармон юзасидан ўзларининг таклифларини бердилар.

Ш.Тожиматова,

       Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгашидаги

O'zLiDeP депутатлик гуруҳининг ижрочи котиби.