Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 164 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

×

 2020-10-28 16:28:53    154

PDF юклаш
Чоп этиш


Кейинги пайтда кичик саноат зоналари фаолиятини йўлга қўйишга эътибор кучайиб бормоқда. Энг муҳими, кичик саноат зоналари жойлардаги бўш турган ёки фойдаланилмаётган бино-иншоотлар негизида давлат ва хусусий сектор ўртасидаги шериклик асосида барпо этилиши, иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш, янги иш ўринларини яратишда қўл келмоқда.

Қўштепа туманида ҳам кичик саноат зоналари ташкил этилган бўлиб, ҳозирда улар ўз фаолиятларини бошлаб юбордилар. Ҳудди шундай зоналардан бири 3-сектор ҳудудидаги “Шомирза” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилмоқда.

Бугун туман ҳокими И.Новиков ва туман ИИБ бошлиғи, 2-сектор раҳбари С.Абдуллаевлар ушбу кичик саноат зонасида бўлиб, у ерда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишдилар.  Шунингдек, лойиҳа ташаббускорлари билан суҳбатлашдилар.

Сектор раҳбарлари томонидан келгусида амалга оширилиши муҳим бўлган вазифалар юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.