Шрифт ўлчами Ранг Расм

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 143 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ САРДОРЛАР САЙЛАНДИ

×

 2020-10-28 15:15:45    196

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун туманимиздаги "Ёшлар маркази"да Сардорлар Кенгаши сайлови бўлиб ўтди. Сайловда умумий ўрта таълим мактабларидан сардорлик учун ўз номзодларини қўйган ўқувчилар қатнашдилар. Ҳар бир сардор "Агар мен сардор бўлсам" мавзусида ўз лойиҳаларини беришди.

Мазкур лойиҳаларда ҳар бир ёшнинг ўз дунёқараши, ижтимоий ҳаётда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга муносабати, тенгдошларининг вақтини мазмунли ўтказиш борасида ўртага ташлаган таклифлари акс этди.

Сайланган сардорларга келгусидаги фаолиятини янада жонлантириш учун туман Кенгаши томонидан планшет тақдим этилди.

Ўйлаймизки, бугун сайланган сардорлар вазифаларини сидқидилдан адо этиб, мамлакат равнақига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшадилар. Энг муҳими, ёшлар билан янгича ёндашувлар асосида ишлаб, Ўзбекистондаги ҳар бир ёш йигит-қизнинг кўнглига йўл топишга ҳаракат қиладилар.

Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.