Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН ҲОКИМИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
2020-10-27 20:48:32 241
Ҳафтанинг ҳар сешанба куни Қўштепа тумани ҳокими И.Новиков томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонасида фуқаролар қабули ўтказиб келинмоқда.
Карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ўтказилган бугунги қабулда ҳам фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди. Улар қўйган муаммолар бўйича ҳоким ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги халқ қабулхонаси ва бошқа тегишли ташкилотлар мутасаддилари иштирокида зарур чоралар кўрилди. Айрим мурожаатларда кўрсатилган масалаларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасаддиларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Очиқ ва самимий мулоқот тарзида кечган қабулда уй-жой, моддий ёрдам, банк, бандлик, тадбиркорлик, кадастр, ичимлик сув таъминоти, йўлларни асфальтлаш билан боғлиқ ва шу каби бошқа масалаларга оид 50 дан зиёд мурожаатлар кўриб чиқилди.
Барча мурожаатлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, айрим мурожаатчиларга ҳуқуқий маслаҳат ва тушунчалар берилди. Муддат талаб этилувчи мурожаатлар эса ҳал этиш учун тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, назоратга олинди.
Қўштепа тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.