Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИДА ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ВА ИЛМ-ФАН СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН ТАКЛИФЛАР БЕРИЛДИ
2020-10-26 22:45:39 275
Бугун халқ депутатлари Қўштепа тумани Кенгашининг йигирма тўртинчи сессияси бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармони лойиҳаси учун таклифлар бериш тўғрисидаги масала муҳокама қилинди. Сессия ишига туман ҳокими И.В.Новиков раислик қилди.
Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, сиёсий партиялар раҳбарлари, мактаб директорлари, ота-оналар, фахрий мураббийлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Шунингдек, сессияда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Фарғона вилояти бўлими раҳбари Сайёра Алимова ва Тошкент ахборот технологиялар университети Фарғона филиали директори Акрамали Расуловлар ҳам қатнашдилар.
Жорий йилнинг 23 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Низомиддинов Зайнилобиддин Шахоббидинович бошчилигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳасига бағишланган кенгайтирилган видеоселектор йиғилиши бўлиб, ушбу масала бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилган эди.
Мазкур масала юзасидан туман халқ таълими бўлими мудири Орифжон Дехқонов ахборот берди.